Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ака-укаларнинг “Телеграм” мессенжеридаги қилмишларига чек қўйилди

Ака-укаларнинг “Телеграм” мессенжеридаги қилмишларига чек қўйилди

Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи 25 ёшли (аёл) М.Н. ариза билан мурожаат қилиб, “Телеграм” мессенжерида номаълум шахс томонидан М.Н.нинг уятли фото ва видеотасвирлари борлигини айтиб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик эвазига 4.000.000 сўм талаб қилганлигини маълум қилган.

Ўрганиш давомида, товламачилик йўли билан пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахслар, Тошкент шаҳар, Яшнобод туманида яшовчи ака-укалар, 25 ёшли Т.Ж. ва унинг укаси 23 ёшли У.Ж.лар М.Н.нинг суратини фотошоп дастури ёрдамида уятсиз шаклга келтириб ўзгартиришганлиги маълум бўлди.

Жиноят содир этган, ака-ука Т.Ж. ва У.Ж.лар ЎзР. ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда..

Қонунга мувофиқ, Т.Ж. ва У.Ж.лар томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 17:38 03.06.2023. Ўқилди: 1604 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!