Франция қонунларига кўра, марҳум билан никоҳ расман рўйхатга олиниши мумкин. Бунда марҳумнинг никоҳга розилигини билдирувчи васиятнома ёки бошқа ҳужжат талаб қилинади. Никоҳ марҳумнинг тириклик пайтидаги сана билан рўйхатга олинади ва у марҳумнинг меросига эгалик қилиш ҳуқуқини бермайди.
1950 йилда Франциянинг Фрежюс шаҳрида юз берган тўғон ўпирилиши натижасида 400 киши нобуд бўлади. Қурбонлардан бири Андрэ Капра исмли йигитнинг севгилиси Ирэн Жодарт марҳум билан никоҳдан ўтишга рухсат беришни сўраб Шарль де Голлга мурожаат қилади. Масала кенг жамоатчиликнинг қизғин мунозарасига сабаб бўлгач, мамлакат раҳбари бу никоҳга розилик беради. Шундан сўнг Фуқаролик кодексига юқоридаги модда киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига кўра, никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг ФҲДЁ органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.