Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

АИ-80дан бошқа бензиннинг нархи оширилмайди

АИ-80дан бошқа бензиннинг нархи оширилмайди

АИ-80 маркали бензиннинг 1 январдан “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда 6800 сўмдан сотилиши одамларда “Ана энди бошқа октанли бензиннинг ҳам нархи ошар экан”, деган нотўғри хулосаларни пайдо қилди. Бошқа октанли автобензин нархи ошмайди.

Чунки бугунги кунда мамлакатимизда, биринчидан, автобензин ҳажми бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ. Иккинчидан эса, АИ-80 маркадаги бензиннинг ҳам нархи ошгани йўқ. Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 12 декабрдаги ПҚ-440-сонли ва 2023 йил 23 февралдаги ПҚ-80-сонли қарорлари билан 2023 йил 31 декабрга қадар “ноль” ставкада қўлланилган акциз солиғи имтиёзининг муддати тугади.

Айтиш керакки, 2022 йилда 1 миллион 254,6 минг тонна автобензин ишлаб чиқарилган ва 121,3 минг тонна импорт қилинган ҳамда истеъмолчиларга 1 миллион 317,8 минг тонна етказиб берилган эди.

2023 йилда 1 миллион 334,5 минг тонна (шундан 1 миллион 144 минг тонна АИ-80 русумли автобензин) ишлаб чиқарилди ҳамда 400 минг тонна (шундан 120 минг тонна АИ-80 русумли автобензин) импорт қилинди. Истеъмолчиларга эса 1 миллион 463,2 минг тонна етказиб берилди.

Жорий 2024 йилда истеъмолчиларига 2 миллион 281,6 минг тонна, шундан 1 миллион 293,6 минг тонна АИ-80 русумли автобензин етказиб берилиши режалаштирилган.

Бундан кўринадики, автобензин импорти ҳажми ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда. Масалан, ўтган йили 2022 йилдагига нисбатан 279 минг тонна кўп импорт қилинган бўлса, бу йил 2023 йилдагига нисбатан 600 минг тонна кўп импорт қилиниши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, республика истеъмолчиларининг автобензинга бўлган кунлик талаби ўртача 5 минг тоннани (шундан 3,65 минг тонна АИ-80 русумли автобензин) ташкил этгани ҳолда, ҳаво ҳарорати кескин совиганда, биринчи навбатда, аҳоли ва ижтимоий соҳа истеъмолчиларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида АГТКШларга табиий газ етказиб беришдаги чекловлар натижасида автобензинга бўлган кунлик талаб 8 минг тоннагача (шундан 7,5 минг тонна АИ-80 русумли автобензин) етади.

Мамлакатимизда автобензин дефицити бўйича ҳеч қандай кутилма йўқ. Бензин ҳажмлари етарли, халқ орасида “арзон бензин” деб ном олган АИ-80 бўйича ҳам етарли захира мавжуд.

Шу жиҳатдан, юртдошларимизнинг бензин масаласида қайғуришлари ўринсиз. Тўғри, айрим ноинсоф тадбиркорлар туфайли соҳада қандайдир махинациялар учраб туради. Бироқ булар ҳам Вазирлик тизимидаги “Ўзэнергоинспекция” ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан зудлик билан бартараф этилади.

Киритилди: 15:59 03.01.2024. Ўқилди: 1859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!