Бугун 27 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Аҳмад аш-Шаръа Владимир Путин билан учрашиш учун Москвага боради

Аҳмад аш-Шаръа Владимир Путин билан учрашиш учун Москвага боради

Аҳмад аш-Шаръа Владимир Путин билан учрашиш мақсадида 28 январ куни Москвага боришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Syria TV хабар берди.

Россия ва Сурия етакчилари ўртасидаги аввалги учрашув 2025 йил октябр ўрталарида бўлиб ўтганди.

Ўшанда томонлар собиқ президент Башар Асад ҳукумати даврида имзоланган келишувларни қайта кўриб чиқиш имкониятини муҳокама қилган. Шунингдек, музокаралар чоғида Россиянинг Суриядаги ҳарбий базалари масаласи ҳам кўтарилганди.

Шунингдек, музокаралар чоғида Аш-Шараъа Дамашқ билан тарихий алоқаларни бирлаштирган Москва билан муносабатларни қайта тиклаш ниятида эканлигини маълум қилганди.

Киритилди: Бугун 12:50. Ўқилди: 290 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!