Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Аҳли содиқлар ким?

Аҳли содиқлар ким?

Шайх Набулсий айтади: - «Бу нафс атрофдаги нарсалардан жуда тез таъсирланади. Тижоратчилар билан яшаб кўринг, тижоратчи бўлишни хоҳлаб қоласиз. Тақводорлар билан яшаб кўринг, тақводор бўлишни истаб қоласиз. Фосиқ кимсалар билан давомий мулоқотда бўлаверсангиз, ўшалардек бўлгингиз келиб қолади. Атроф-муҳит инсон учун жуда хатарли муаммодир. Аллоҳ таоло «Эй мўминлар, Аллоҳга тақво қилинглар», дея буюриб, кетидан қандай тақво қилишни ўргатди - «Содиқ кишилар билан бирга бўлинг».

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар билан бирга бўлинглар” (Тавба сураси, 119-оят).

Солиҳ кишилар билан бирга бўлишликнинг ўзи ҳам солиҳ амалдир!

Аҳли содиқларнинг кимлиги Қуръони каримда очиқ ойдин баён этилган. “Албатта, ҳақиқий мўминлар Аллоҳга ва Унинг Расулига иймон келтирган, сўнгра шубҳа қилмаган ва Аллоҳнинг йўлидан моллари ва жонлари ила жиҳод қилганлардир. Ана ўшалар, ўшаларгина (иймонида) содиқлардир” (Ҳужурот сураси, 15-оят).

Солиҳ кишиларнинг бири айтади: - «Шайтон мен Одам боласининг устидан бир нарсада зафар қозонишни истайман, сўнг қандай ибодат қилса-қилаверсин, тек қўйиб қўяман, деб айтди. - Нима экан у - деб сўралди. Шунда шайтон жавоб берди:

- Мен уни ҳаром йўлдан касб қилдираман. Шунда у агар еса, ҳаромдан ейди. Ичса, ҳаромдан ичади. Кийим кийса, ҳаромдан кияди. Садақа қилса, ҳаромдан садақа қилади. Агар рўза тутса, ҳаром эвазига ифтор қилади. Агар уйланса, ҳаромдан топганига уйланади. Агар ҳаж қилса, ҳаромдан ҳаж қилади.»

Киритилди: 15:41 09.11.2019. Ўқилди: 2600 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!