Бугун 12 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Аҳдга вафо қилмаганлар ким?

A A A
Аҳдга вафо қилмаганлар ким?

Эй иймон келтирганлар, аҳдларга вафо қилинглар!

Аллоҳ таоло Қуръони каримда аҳдга вафо қилишга буюради ва аҳдига вафо қилувчиларни мадҳ қилади. Дарҳақиқат, Аҳдга вафо қилиш комил мўмин сифатларидандир. Аҳдга хиёнат қилиш, ваъдага вафо қилмаслик, сўзининг устидан чиқмаслик жамиятларнинг бузилишига сабаб бўлувчи, одамлар ўртасида ўзаро ишонч йўқолиши, омонатлар зое бўлиши ва хиёнат ёйилишига олиб борадиган ёмон сифатлардандир. Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам деярли барча хутбаларида: “Омонати йўқ кишининг иймони йўқ, аҳдига вафоси йўқ кишининг дини йўқдир”, деб айтардилар. Имом Аҳмад ривояти. Мунофиқлар сифатлари орасида ҳам аҳдига вафо қилмаслик сифатини кўришимиз мумкин. “Мунофиқнинг аломати учта: сўзласа ёлғон сўзлайди, ваъда берса вафо қилмайди, омонат қўйилса хиёнат қилади” (Бухорий ва Муслим ривояти). Аллоҳ аҳдга вафо қилишни оқил зотлар ва пайғамбарларнинг сифатларидан деб таърифлади. Пайғамбаримиз: “Мусулмонлар шартларининг устидан чиққайлар”, деганлар (Имом Бухорий). Аҳд ҳар хил бўлади. Баъзилари ёмонликка хизмат қилади,баъзиси эса яхшиликка. Расулуллоҳ: "Ким бир ишни қилишга қасам ичиб, кейин у ишда яхшилик йўқлигини билса, дарҳол қасамига каффорот бериб, кейин яхшисини қилсин", дедилар (Имом Муслим). Демак, ёмонликка хизмат қилиш учун аҳдни бузиш гуноҳ эмас,балки савобдур.

Аҳдларнинг энг улуғи банда билан Аллоҳ ўртасидаги аҳддир. Зеро, Аллоҳ таоло одамни яратиб,унга турли неъматлар берди. Бу неъматларни банда билиши ва эътироф этишини, Аллоҳнинг меҳрибонлигидан хабардор бўлишини ҳоҳлади. Пайғамбаримиз: "Қиёмат кунида аҳдини бузган ҳар бир киши ёнида уни танитиб турадиган байроқ бўлади” деганлар.

"Аҳдлашганингизда, Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилинг! Аллоҳни кафил қилиб ичган қасамларингизни (Аллоҳ номи билан) мустаҳкам қилганингиздан кейин бузманг!" (Наҳл,91). Ояти каримадаги "Аллоҳга берган аҳдингиз" бирикмаси Расулуллоҳга қилинган байъатни ҳам ўз ичига олади. Бу байъат Пайғамбаримиз буюрган ҳар бир яхши амални қилиш, қайтарган ҳар қандай ёмонликни тарк этиш учун берилган аҳдни ифода этади. Шунинг учун ҳам Ҳақ субҳонаҳу ва таоло бунга янада аҳамият бериб:"Аҳдлашганингизда, Аллоҳга берган аҳдингизга вафо қилинг!" деб айтган.

Шундай экан, ҳар бир мўмин аҳдига вафо қилиши зарурдир.

 

Қудратуллоҳ Аҳмад

Киритилди: 13:35 27.10.2019. Ўқилди: 5423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!