Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Agrobank" жаримага тортилди

"Agrobank" жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан олиб борилган ўрганишларда “Agrobank” АТБ томонидан “Agrobank Mobile” иловасини юклаб олиб, катта режаларингиз учун уйдан чиқмасдан 100 000 000 сўмгача микроқарз олинг” мазмунидаги рекламалар аниқланган.

Мазкур реклама ахборотларида “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 43-моддаси талабларига асосан молиявий хизматларни кўрсатишда шартноманинг асосий ва муҳим шартлари кўрсатилмаганлиги маълум бўлди.

Рекламанинг бундай кўринишда бўлиши ундан фойдаланувчиларни чалғитишга олиб келиши мумкин.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Agrobank” АТБга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарима қўллаш бўйича қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.

Киритилди: 10:03 02.06.2025. Ўқилди: 642 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!