Украина президенти Володимир Зеленский Россия пойтахтининг ўққа тутилишини Киев-Печерск лаврасига берилган зарбага жавоб деб атади.
У бу ҳақда Брюсселда журналистларнинг саволларига жавоб бераркан гапириб ўтди.
"Москвага берган мутлақо адолатли жавобимизга келсак. Кўриб турибсиз, Москвада ҳаво ҳужумидан мудофаанинг учта ҳалқаси борлигига қарамай, биз уларга етиб боришимизни айтгандик. Агар Путин бу урушни тугатишни истамаса, уни давом эттирмоқчи бўлса, биз жимгина ўтирмаймиз, жавоб қайтарамиз. Жавоб кучли ва адолатли бўлиши керак. Улар Лаврага зарба беришди. Журналистлар билан учрашувимиз пайтида биз Лаврада эдик, мен ўшанда очиқчасига айтгандим. Биз жавоб тайёрлаймиз ва сиз буни кўрасиз. Ўйлайманки, ҳозир буни кўриб турибсиз", — деди Зеленский.
Украина президенти Киев бу урушни хоҳламаганини ва "Украина душман туфайли ёнишини асло истамаслигини" таъкидлади.
"Аммо, агар Украина ёнса, сизларнинг Москванглар ҳам ёнади. Шунинг учун биз тажовузга чек қўйиш, ушбу урушни тугатиш вақти келганини яна бир бор таъкидлаймиз", — дея қўшимча қилди у.