Украинада ўз кучларини жойлаштириш ортида яширинган Европа давлатлари жараённи назорат қилиш учун НАТОнинг Европадаги иттифоқчи кучлари олий қўмондони Алексус Гринкевични тайинлаш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда Британиянинг Telegraph газетаси ёзмоқда.
Нашрнинг хабар беришича, режанинг якуний тафсилотлари шу ҳафта охирида оммага эълон қилиниши мумкин.
"Европалик ва америкалик расмийлар тинчлик режаси бўйича барча жойлаштиришларни назорат қилиш учун америкалик ҳарбий қўмондондан фойдаланиш истиқболини муҳокама қилишди. Агар АҚШ президенти Дональд Трамп бу ғояни маъқулласа, америкалик генерал Алексус Гринкевич, НАТО иттифоқчи кучлари олий қўмондони, бундай ролга эҳтимолий номзод сифатида кўрилмоқда", — дейилади мақолада.
Бундай ғоя Европа мамлакатларида кенг кўламли ҳарбий операцияларни мувофиқлаштириш бўйича тажриба йўқлиги сабабли кўриб чиқилмоқда.
Тақдим этилган режага кўра, Европа давлатлари тижорат ҳаво йўналишларини тиклаш учун Украина узра парвозларни тақиқловчи ҳудуд ташкил этиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу вазифани мамлакатнинг ғарбий қисмидан бошлаб, Ғарб қирувчи патруллари ва ердаги ҳаво мудофаа тизимларини жалб қилган ҳолда босқичма-босқич амалга ошириш кўзда тутилган.
29 август куни Франция ва Британия Украина ҳудудида хорижий ҳарбий контингентни шакллантириш учун энг кўп номзодлар эканлиги маълум қилинган эди.