Бугун 26 июнь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Агар Россия тинчликдан манфаатдор бўлганида, уруш бўлмас эди — Украина президенти

Агар Россия тинчликдан манфаатдор бўлганида, уруш бўлмас эди — Украина президенти

Владимир Зеленский бу ҳақда Швейцариядаги тинчлик саммитининг ялпи мажлисидаги нутқида айтиб ўтди.

"Конференцияга йиғилганлар адолатли тинчлик нимани англатишини ва унга қандай эришиш мумкинлигини ҳал қилиши керак. Ушбу саммитда ишлаб чиқилган режа Россия вакилларига топширилади. Кейинги саммитда урушнинг тугашини қайд этиш мумкин бўлади", — дея таъкидлади Украина раҳбари.

Қайд этиш жоизки, делегатлар жорий анжуманда 3 та асосий масалани кўриб чиқадилар: радиациявий ва ядровий хавфсизлик, озиқ-овқат хавфсизлиги, маҳбуслар ва депортация қилинган украиналикларни озод қилиш.

Киритилди: 00:10 16.06.2024. Ўқилди: 1531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!