Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Агар АҚШ ўз қарзини тўламаса нима бўлади?

Агар АҚШ ўз қарзини тўламаса нима бўлади?

Тахминан 1 июнга қадар АҚШ ўзининг қарз чегарасини ошириши керак. Ялпи федерал қарзнинг сиёсий жиҳатдан белгиланган чегараси, ҳозирда 31,38 трлн долларни ташкил этади.

2022 йил якунларига кўра, АҚШ аллақачон ушбу қарз чегарасидан ошиб кетган — 31,42 трлн доллар. Бу дунёдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Тасаввур қилиш учун кейинги 13 та давлат қарзи АҚШники билан тенг.

Яқин бир ҳафта ичида Американи катта тўловлар кутиб турибди. Агарда қарз чегараси оширилмаса мамлакатда замонавий тархидаги илк дефолт содир бўлиши мумкин.

Дефолт нима?

Оддий қилиб айтганда бу давлатнинг олинган қарзларни тўлай олмаслиги. 2023 йил 19 январда АҚШда давлат қарзининг 31,38 трлн долларлик чегараси белгиланган эди. 1-2 июн кунлари мамлакатни катта қарз тўловлари кутмоқда.

Давлат қарзининг чегарасини ошириш бўйича музокараларда АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти вакиллари ва Конгресснинг ҳар икки палатасида кўпчиликни ташкил қилувчи республикачилар иштирок этмоқда.

Аммо Оқ уй республикачилар талаб қилаётган федерал харажатларни қисқартиришга рози эмас. Улар Америка аллақачон ҳаддан ташқари молиявий тежамкорлик қилаяпти деб ҳисобламоқда.

Оқ уй ва айрим сиёсатчилар нега қарз чегарасини оширишни хоҳламаяпти?

Содда қилиб тушунтирилса бу сиёсий ўйин. Қарз чегараси тарихан сиёсий музокараларда савдолашиш воситаси сифатида ишлатилган.

Қарз чегарасини оширишга қарши чиқиш орқали сиёсатчилар қарама-қарши томондан харажатларни қисқартириш ёки сиёсатни ўзгартириш каби имтиёзларни олишни мақсад қилади.

Оқ уй эса биринчи навбатда қарз чегараси сўнгги йилларда бир неча бор оширилгани учун бу ҳолат яна содир бўлишини ёқламаяпти. Биргина Доналд Трамп президентлиги даврида қарз чегараси 3 марта оширилган эди.

Охирги 40 йил ичида АҚШ қарзининг чегараси 45 марта ошган. Оқ уй май ойи бошида давлатнинг қарз чегарасини ошириш АҚШ мажбуриятларини бажармасликка олиб келиши ва мамлакат иқтисодиётига жиддий зарар етказиши ҳақида огоҳлантирган эди.

Moody’s Analytics ҳисоб-китобларига кўра, дефолтдан сўнг дарҳол Америка иқтисодиёти қарийб 1 фоизга қисқариши ва ишсизлик даражаси 3,4 фоиздан 5 фоизга кўтарилиб, 1,5 миллионга яқин одам ишсиз қолиши мумкин. Кейинчалик бу рақам 8 миллионга етади.

Шунингдек, баъзи сиёсатчилар, айниқса фискал консерватизмга мойил бўлганлар, ўсиб бораётган давлат қарзининг асосий сабабларини ҳал қилмасдан, қарз лимитини ошириш масъулиятсизлик деб ҳисобламоқда.

Тасаввур қилиб бўлмайдиган воқеа ёнгинамизда турибди. АҚШ дефолт бўлиши мумкин.

Бу эса Ўзбекистон каби ривожланаётган учинчи дунё мамлакатларига ҳам таъсир қилади. Доллар ва Америка молия тизимига муқобил вариантлар пайдо бўлиши ҳақидаги саволлар долзарб бўлиб қолади.

Манба.

Киритилди: 10:47 26.05.2023. Ўқилди: 3057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!