Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Агар АҚШ Россиянинг келишувни бузганини қайд этмаса, Трампга ишонмайман – Зеленский

Агар АҚШ Россиянинг келишувни бузганини қайд этмаса, Трампга ишонмайман – Зеленский

Украина президенти агар Қўшма Штатлар Россиянинг ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни бузганини расман қайд этмаса, Доналд Трампга ишониб бўлмаслигини билдирди.

"Агар руслар ҳар қандай келишувни бузса ва Вашингтон буни тан олиб, муносабат билдирса, демак, ҳаммамиз Қўшма Штатларга ва унинг президентга ишонамиз. Агар Москва келишувни бузса-ю, бунинг учун ҳеч қандай жазо бўлмаса, аксинча, санкциялар юмшатилса, бу ишонч масаласи эмас, балки кейин нима қилиш кераклиги ҳақида савол туғилади", — дея таъкидлади Зеленский.

Украина президенти Россия томонидан келишув бузилгани ҳақида гапирар экан, бугун Херсон шаҳрига қилинган ҳужумни мисол сифатида келтирди.

Шу билан бирга, Америка Қўшма Штатлари ҳозирча Украина ва Россиянинг бир-бирини айблашларига қарамай, энергетика объектларига зарба бериш бўйича мораторий бузилганини тасдиқламаган.

Киритилди: 23:05 27.03.2025. Ўқилди: 1052 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!