Қатарга ташрифи давомида Қўшма Штатлар президенти амирликдаги ал-Удейд ҳарбий базасига етиб келди. Трамп ўз чиқишида Ғазо бўйича режаларини маълум қилди.
"Менда Ғазо учун жуда яхши ғоялар бор: уни “freedom zone” — яъни эркинлик зонасига айлантириш. АҚШ бу ишга аралашиб, Ғазони шунчаки эркин ҳудудга айлантириши керак. Менда ҳаво суратлари бор — деярли бирорта бино бутун қолмаган. Бу ерда сиз бирор нарсани сақлаб қолишга уриняпсиз дейиш ҳам қийин. Агар зарурат бўлса, АҚШ бу ҳудудни ўз назоратига олса, уни эгалласа ва эркинлик зонаси қилса, мен бундан фахрланардим", — дея Трампнинг сўзларини келтирмоқда Al Jazeera.