Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Африкадаги сув тошқинлари оқибатида 46 киши ҳалок бўлди

Африкадаги сув тошқинлари оқибатида 46 киши ҳалок бўлди

Африканинг жануби-шарқий соҳилларида «Ана» тропик бўрони 46 кишининг ҳаётига зомин бўлди, дея хабар бермоқда АР агентлиги.

Циклон сув тошқини, электр узилишлари ва ўлимга сабаб бўлди.

«Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиий офат оқибатида 46 киши ҳалок бўлган, 49 киши жароҳатланган, 65 минг киши бошпанасиз қолган. Умуман олганда, инқироздан 500 мингдан ортиқ одам жабр кўрди», - дейилади Мадагаскар, Мозамбик ва Малави расмийлари қўшма баёнотида.

Малави жанубида кўплаб уйлар сув тошқини туфайли вайрон бўлган. Одамлар черков ва мактабларни бошпана қилган. Одамларга ёрдам бериш учун қидирув-қутқарув гуруҳи тузилмоқда.

Киритилди: 22:30 26.01.2022. Ўқилди: 1983 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!