Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Африкада Президентнинг ўлими ҳақидаги миш-миш ҳамон инкор этиляпти

Африкада Президентнинг ўлими ҳақидаги миш-миш ҳамон инкор этиляпти

Камеруннинг 91 ёшли Президенти Пол Биянинг соғлиғи ва қаерда экани ҳақидаги миш-миш шу ҳафта бутун Африка бўйлаб долзарб мавзуга айланди.

Сентябрь ойи бошида Пекин мезбонлик қилган Хитой – Африка саммитида қатнашган Бия Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишини ўтказиб юборди. Бу ҳафта Париж шимолидаги Виллерс-Коттерецда бўлиб ўтган Франкофония (La Frankofoniya) анжуманида қатнаша олмагани, қолаверса тахминан бир ой давомида омма олдида кўринмагани кекса етакчи билан боғлиқ гап-сўз янги куч билан тарқалишига сабаб бўлди.

Камеруннинг Франциядаги элчиси Биянинг “соғлиғи яхши” экани, ўзи Женевадалигини билдирди. Бошқа манбалар вазиятни июль-август ойларидаги тиғиз дипломатик жадвалдан сўнг шифокор назорати остида дам олиш эҳтиёжи мавжудлиги билан изоҳлади.

Ҳокимият тепасида кўп вақт ўтириш бўйича иккинчи ўринни банд этган Африканинг бу энг кекса давлат раҳбари Экваториал Гвинея етакчиси Теодоро Обиангу Нгемедан бир оз ортда боряпти.

Хуллас, оддий изоҳлар Африкага ихтисослашган оммавий ахборот воситалари ва сиёсий доираларда урчиган Бия тўғрисидаги миш-мишни тўхтатиш учун етарли бўлмади.

Охир-оқибат ҳукумат матбуот котиби Рене Сади расман Президент “яқин бир неча кун ичида” ватанига қайтишини эълон қилди.

Женевада Пол билан бирга бўлган шахсий идораси раҳбари ҳам унинг “саломатлиги аъло даражада”лигини таъкидлади.

Камерун денгизга тўғри чиқа олмайдиган Чад ва Марказий Африка Республикасига кириш эшиги сифатида муҳим стратегик позиция эгаллаган. Чад кўли атрофида жиҳодчиларга қарши курашдан ташқари, мамлакат инглиз тилида сўзлашадиган минтақалардаги мураккабликлар ва тез-тез юз берадиган зўравонлик инқирози билан курашмоқда.

Дарвоқе, Пол Бия Африка раҳбарлари учрашувларида доим ҳам қатнашавермайди.

Киритилди: 09:13 13.10.2024. Ўқилди: 959 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!