Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

"Африка корпуси" Малидаги Кидал шаҳрини тарк этмоқда

"Африка корпуси" Малидаги Кидал шаҳрини тарк этмоқда

Z-каналлар Россия Мудофаа вазирлигига қарашли "Африка корпуси" бўлинмалари Кидал шаҳридан эвакуация қилинаётгани ҳақида хабар тарқата бошлади.

Аввалроқ россияпараст кучлар исёнчиларнинг шаҳарни эгаллаб олгани ҳақидаги маълумотларни инкор этаётган эди.

"Африка корпуси" ва "Вагнер"га алоқадор каналлар Россия ҳарбий техникаси колоннаси ҳаракатланаётгани акс этган видеони эълон қилди.

Хабарларга кўра, айни пайтда Кидал жанубий базасидан ярадорлар ва оғир техникалар олиб чиқиб кетилмоқда. Кейинроқ "Вагнер" гуруҳи билан боғлиқ манбалар Мали қуролли кучлари ва "Африка корпуси" Кидал шаҳрини бутунлай тарк этганини, шунингдек, ҳалок бўлган россиялик ҳарбийларнинг жасадлари ҳам олиб чиқилганини тасдиқлади.

Киритилди: 13:35 27.04.2026. Ўқилди: 1400 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар