Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти Нигер мамлакатига қарши киритилган барча санкцияларни бекор қилишга қарор қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
Мазкур қарор Абужада бўлиб ўтган фавқулодда ҳамжамият саммитида маъқулланди.
Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти 2023 йилнинг июль ойи охирида президент Муҳаммад Базоумни ҳокимиятдан четлатган Президент гвардиясининг бир гуруҳ ҳарбий аъзолари Нигерда ҳокимият тепасига келганидан сўнг сиёсий, иқтисодий ва савдо санкцияларини жорий қилганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 январь куни Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти Нигер ҳукуматидан мамлакат ташкилотни тарк этаётгани ҳақида расмий хабар олган эди.