Марокаш Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги мамлакатда биринчи марта маймунчечак касаллигини қайд этди. Бу ҳақда «360» ахборот портали хабар берди .
Бошқарма маълумотларига кўра, касаллик ташхиси қўйилган одам аллақачон Марракечдаги тиббий марказлардан бирида керакли ёрдамни олган . Унинг соғлиғи барқарор деб баҳоланмоқда. Ҳозир у шифокорларнинг диққат марказида.
Вирус тарқалишининг олдини олиш учун Марокаш ҳукумати профилактика чораларини кўрди. Қироллик аҳолисига қўлларини мунтазам ювиш, касалланганлар билан бевосита алоқа қилмаслик ва шахсий гигиенага жиддий эътибор қаратиш тавсия қилинди.