Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Афғонистондаги «Кўштепа» канали 5 йилда қуриб битказилади

Афғонистондаги «Кўштепа» канали 5 йилда қуриб битказилади

«Кўштепа» афғон каналини қуриш лойиҳасининг иккинчи қисми 58 фоизга якунланган. Бу ҳақда Кўштепа канали ривожланиши Миллий компанияси лойиҳаси вакили Саид Забиҳулла Мири Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Ҳозирда қурилишда 3,5 минг киши ва 3 минг техника иштирок этаётгани маълум қилинди. «Кўштепа» канали 5 йилдан кейин ишга тушади, деб қўшимча қилди Саид Забиҳулла Мири.

Толибонлар режасига кўра, «Кўштепа» канали Балх, Жузжон ва Форёб вилоятларидаги тахминан 500 минг гектар ерни сув билан таъминлаши керак.

Каналнинг ишга туширилиши Афғонистонга йилига ўртача 500 миллион доллар даромад келтиради.

Канал тўлиқ якунланганида, Афғонистон Амударё сувининг 15 фоизигача олиши, бу эса Ўзбекистон ва Туркманистон учун жиддий муаммо туғдириши мумкин.

Режага кўра, каналнинг узунлиги 285 км, кенглиги 100 метр, чуқурлиги эса деярли 8,5 метрни ташкил этиши керак.

Киритилди: 12:07 30.07.2024. Ўқилди: 1179 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!