Бугун 2 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Афғонистонда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ишлар бўйича махсус суд ташкил қилинди

A A A
Афғонистонда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ишлар бўйича махсус суд ташкил қилинди

“Толибон” ҳаракати гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ишларни кўриб чиқадиган махсус суд ташкил этди. Бу ҳақда ҳаракатнинг Қатардаги сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

“Афғонистон Ислом Амирлиги Олий суди гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун махсус суд тузди”, – дейилади твитда.

Наим бошқа тафсилотларни келтирмаган.

“Толибон” томонидан тайинланган соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулборий Умар утган йилнинг ноябрида ТАССга берган интервьюсида толиблар гиёҳвандликка қарши курашда жаҳон ҳамжамиятининг ёрдамига умид қилишини айтганди. У Афғонистондаги мазкур муаммо бутун минтақа мамлакатлари учун хавф туғдириши мумкинлигини, шунинг учун “Толибон” исломий қадриятларга зид бўлган бангиликка қарши курашмоқчи эканини таъкидлаган эди.

Киритилди: 20:57 26.01.2022. Ўқилди: 1751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!