Бугун 20 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Афғонистонда эркак шифокорлар бемор аёлларга нисбатан “маҳрам” сифатида тан олинади

Афғонистонда эркак шифокорлар бемор аёлларга нисбатан “маҳрам” сифатида тан олинади

Афғонистон Алоқа вазири Ҳамдулла Номанининг айтишича, клиник амалиёт доирасида шифокорларга аёлларнинг танасининг бошқа эркакларга одатда тақиқланган қисмларини кўриш имконини берувчи диний ҳуқуқ берилди.

"Мен, вазир сифатида, аёл кишининг юзига қарашга ҳаққим йўқ. Лекин сиз, шифокорларга, бундай ҳуқуқ берилган. Аёл киши операция столида ётганида унинг барча аъзолари сизнинг олдингизда бўлади, ҳатто кийимларини ечишингизга ҳам рухсат берилган", — деди вазир.

Шунингдек, Номани шифокорларни бу ҳуқуқни суиистеъмол қилмасликка чақирган.

Киритилди: Бугун 18:45. Ўқилди: 519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!