Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилоятида “Толибон” аёлларга бурқасиз касалхоналар ва бошқа давлат муассасаларига боришни тақиқлади.
Бу ҳақда Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш бошқармаси буйруғи берилган.
Хабар қилинишича, қатъийроқ тартиб-қоидалар вилоят бўйлаб жорий қилинган.
Илгари аёлларга шифохоналар ва бошқа давлат муассасаларига ташриф буюрганларида ҳар қандай мусулмон кийими, жумладан, ҳижоб, ниқоб ва чадор кийишга рухсат берилган эди.
“Бурқа аёлнинг юзи ва танасини бутунлай яширади”, — дейилади порталда.
Бурқа - бу аёлнинг танаси ва юзини қоплайдиган, ҳатто кўзнинг ёриқлари ҳам зич тўр билан қопланган устки кийимдир. Ҳиротда эндиликда нафақат шифохонага ташриф буюрувчилар, балки ҳамширалар ва аёл шифокорлар ҳам бурқа кийишлари шарт.