Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Афғонистонда БМТ миссиясининг транспортига қуролли ҳужум уюштирилди

Афғонистонда БМТ миссиясининг транспортига қуролли ҳужум уюштирилди

Машиналардан бирининг ҳайдовчиси отиб ўлдирилди. У бошқараётган машина дарёга қулади. Ҳодиса оқибатида беш киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда маҳаллий полиция манбаларига таяниб Ariana News телеканали хабар берди.

TOLOnews хабарига кўра, БМТнинг Афғонистондаги миссияси Қобул-Жалолобод йўналишида ҳаракатланаётган автомобиль кортежига қилинган ҳужум қурбонлари орасида "БМТ ходимлари йўқ" дейилган. Ташкилот маълумотига кўра, "БМТ транспорт воситаларини кузатиб бориш пайтида Афғонистон хавфсизлик ва қўриқлаш хизматининг беш нафар маҳаллий ходими ҳалок бўлган".

"Афсуски, Афғонистонда зўравонликнинг тарқалиши ўта хавфли босқичга етди ва агар халқаро ҳамжамият, минтақа мамлакатлари ва Афғонистондаги барча масъул кучлар бу масалага эътибор бермаса, мамлакатда зўравонлик ортиши ва хавфсизлик шароитининг ўта ёмонлашувига олиб келади», дейилади Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Саид Хатибзоданинг воқеага муносабат билдирилган Эрон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган баёнотида.

Киритилди: 11:00 13.02.2021. Ўқилди: 1271 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!