09.07.2023 йил, Тошкент вақти билан 23:40 да (09.07.2023 йил, Гринвич бўйича 18:40 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила координаталари: 36,93 градус шимолий кенглик; 70,63 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,1. Чуқурлик 220 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 497 км жанубий-шарқда.