Россиянинг Афғонистондаги бизнес марказида Хитойнинг Zhen Xing и Xinjiang Central Asia Petroleum and Gas Co нефть компанияси раҳбари Занг Юнглонг билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Milliard.Tatar сайти.
Хитой компаниялари Афғонистонда нефть ва газ қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи Афғон-Хитой консорциуми Afg-Chin Oil and Gas Ltd, таркибига киради.
«Бугунги кунда Хитой компаниялари Афғонистоннинг нефть-газ соҳасини фаол ривожлантирмоқда. Учрашувда биз Россия компаниялари иштирокидаги кейинги истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилдик», деди Афғонистондаги Россия бизнес маркази раҳбари Рустам Хабибуллин.