Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан урушни вақтинча тўхтатди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан урушни вақтинча тўхтатди

Афғонистон Қатар, Саудия Арабистони ва Туркия илтимосига кўра Покистонга қарши жанг ҳаракатларини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Афғонистон ҳукумати вакили Забиҳулло Мужоҳид X ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Аввалроқ Покистон ахборот ва телерадиоэшиттиришлар вазири Аттаулло Тарор X ижтимоий тармоғида Покистон Афғонистонга қарши жанг ҳаракатларини вақтинча тўхтатгани ҳақида ёзганди.

Унинг билдиришича, Покистон Саудия Арабистони, Қатар ва Туркия илтимосига кўра жанг ҳаракатларини тўхтатишга қарор қилган. Танаффус 19 март тундан 24 март ярим тунгача давом этади.

Томонлар ўт очишни вақтинча тўхтатиш қарорини яқинлашаётган Рамазон ҳайити муносабати билан қабул қилган.

Киритилди: Бугун 13:40. Ўқилди: 309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!