Афғонистон терма жамоаси Россия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишга тайёр.
Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот котиби Мустафо Ҳошимий маълум қилди.
"Жамоамиз ўйнашга тайёр, аммо буни федерациялар раҳбарлари муҳокама қилишлари керак. Агар Россия рақиб излаётган бўлса ва Афғонистон терма жамоаси билан ўйнашга тайёр бўлса, биз таклифни кўриб чиқамиз," - дея Ҳошимийнинг сўзларини келтиради Sport24.