Бугун 3 август, 2021 йил, сешанба

O'ZB

Афғонистон президенти «Толибон» ҳаракатининг мақсади нима эканини маълум қилди

Афғонистон президенти «Толибон» ҳаракатининг мақсади нима эканини маълум қилди

Афғонистон президенти матбуот хизмати
Президентнинг маълум қилишича, «Толибон» ҳаракати уруши диний ёки миллий асосга эга эмас, улар Афғонистонни қўзғолончилар маконига айлантирмоқчи. Ашраф Ғани яқин уч–олти ой ичида бу бўйича ижобий ўзгаришлар режаси ишлаб чиқилишини маълум қилган.

«‘Толибонʼ ҳаракати Афғонистонни ҳар хил исёнчилар бошпанасига айлантирмоқчи. Ҳукумат бунга ҳеч қачон йўл қўймайди. Бизнинг мақсадимиз Афғонистонни ва унинг озодлигини, сўнгги 20 йил ичида эришилган ютуқларни ҳимоя қилишдир. Бизнинг адолатли ва мустаҳкам тинчликни ўрнатишга иродамиз бор», — деган давлат раҳбари.

Афғонистоннинг Бахтар агентлиги афғон армиясининг юқори қўмондонлигига таяниб хабар беришича, «Ал-Қоида» «Толибон» ҳаракатига мамлакатда террористик ҳужумлар уюштиришда ёрдам бермоқда. Ушбу ҳамкорлик Афғонистондаги жангларнинг кучайиши фонида олиб борилмоқда.

Помирнинг Афғонистон қисмидаги мудофаа кучлари «Ал-Қоида» билан алоқадор бўлган хорижий жангарилар «Толибон»га портловчи моддаларни ўргатиш, ўз жонига қасд қилиш камарларини ясаш ва террорчиларни тайёрлаш орқали ёрдам бераётганини айтган. Бағлон, Тахор, Бадахшон ва Қундуз вилоятларида қўлга олинган «Толибон» жангарилари орасида ўзбек, араб, тожик ва покистонлик ёлланма аскарлар аниқланган.

Киритилди: 11:15 22.07.2021. Ўқилди: 4598 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!