Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Афғонистон ҳукумати расман биринчи марта тан олинди

Афғонистон ҳукумати расман биринчи марта тан олинди

Россия янги элчини қабул қилди ва Қобул билан ҳамкорликни кенгайтиришини эълон қилди.

Россия Афғонистондаги «Толибон» ҳукуматини расман тан олган биринчи давлат бўлди. 3 июль куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги «Толибон» маъмурияти томонидан юборилган янги афғон элчисининг ишонч номаларини қабул қилганини ва икки томонлама «самарали ҳамкорликка» тайёр эканини маълум қилди.

Вазирлик баёнотида айтилишича, бу расмий тан олиш турли соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришга туртки беради.

Аввал Россия «Толибон» билан фақат ишчи учрашувлар даражасида алоқаларни сақлаб келган, жумладан, уларнинг делегациялари халқаро анжуманларда иштирок этган. Аммо шу пайтгача Россия ҳукумати Қобулдаги режимни ҳуқуқий жиҳатдан расман тан олмаган эди.

Маълумки, «Толибон» ҳукумати 2021 йил август ойида АҚШ қўшинларининг чиқиб кетиши ва олдинги ҳокимиятнинг ағдарилиши ортидан ҳокимиятга келган. Шунга қарамай, “Ислом Амирлиги Афғонистон” номи билан ўзини атаётган тузилма ҳозирча БМТ, АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари ёки қўшни мамлакатлар томонидан тан олинмаган.

Киритилди: 15:30 04.07.2025. Ўқилди: 555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!