"Гуманитар ёрдам Миср ва Ғазо сектори чегарасидаги Рафаҳ ўтиш пункти орқали етказилган. Ёрдам Афғонистон бош вазир девони кўрсатмаси асосида тайёрланган. Афғонистон керакли буюмларни Мисрдан харид қилган", дея хабар бермоқда нашр.
Ёрдам 42 та юк машинасида ташилган ва тахминан 500 минг долларга баҳоланган. У Ғазодаги 22 мингга яқин оилага тарқатилиши кутилмоқда.
UNICEF ҳисоботига кўра, Афғонистон дунёдаги энг йирик гуманитар инқироз ўчоқларидан бири бўлиб қолмоқда. Узоқ йиллик можаролар, иқтисодий қолоқлик, аҳолининг асосий хизматлардан етарли фойдалана олмаслиги ва ҳуқуқларнинг чекланиши фуқароларнинг катта қисмини ҳимоясиз қолдирди. 2026 йилда тахминан 21,9 миллион киши, яъни аҳолининг қарийб 45 фоизи гуманитар ёрдамга муҳтож ҳисобланади.