Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги Ғазо секторига 530 тонна гуманитар ёрдам юборилганини маълум қилди. Бу ҳақда Ariana News хабар берди.
Инсонпарварлик ёрдами Мисрнинг Рафаҳ ўтиш пункти орқали етказилган. Ёрдам Афғонистон бош вазир девони кўрсатмаси асосида тайёрланган. Афғонистон делегацияси керакли буюмларни Мисрдан харид қилган.
Юк таркибига озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа зарур буюмлар киради. Ёрдам 42 та юк машинасида ташилган ва тахминан 500 минг долларга баҳоланмоқда. У Ғазодаги 22 мингга яқин оилага тарқатилиши кутилмоқда.
Баёнотда таъкидланишича, Афғонистон халқаро ҳамжамиятни Ғазода доимий ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатиш учун самарали чоралар кўришга чақирди.