Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Афғон ўзбекларининг етакчиси маршал Дўстум Афғонистонга қайтди

Афғон ўзбекларининг етакчиси маршал Дўстум Афғонистонга қайтди

Афғонистон ўзбеклар жамияти етакчиси, маршал Абдул-Рашид Дўстум Туркияда даволанганидан кейин ватанига келди.

Афғонистон матбуоти Дўстум мамлакат шимоли ва шимоли-шарқидаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни жиловлаш режаси билан мамлакатга қайтганини хабар қилмоқда. Яқин орада одамларни сафарбар этиш ва бой берилган ҳудудларни қайтариш чоралари кўрилиши мумкин.

Қайд этилишича, маршал ўз режасини амалга оширишни бошлашдан олдин, уни президент Ғанига тақдим этади ва учрашувда халқ лашкарларини таъминлаш масаласи муҳокама қилинади.

Шу билан бирга, Дўстум Кобулдаги матбуот анжуманида сиёсий раҳбарларни мамлакатдаги ҳозирги вазиятни ҳисобга олган ҳолда сафарбарликка чақирди ва “ҳаммамиз бир-биримизга ишонишимиз керак” деди.

Киритилди: 22:42 05.08.2021. Ўқилди: 3803 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!