Компания самолётнинг қўниш мосламаларига хизмат кўрсатади. Илгари, ушбу мақсадлар учун "Aeroflot" Гонконгнинг "HAYECO" компаниясига мурожаат қилган.
Россия авиакомпаниясининг таъкидлашича, "Mahan air" зарур моддий базага, сертификатларга ва катта тажрибага эга.
Эслатиб ўтамиз, Россия Украинага бостириб кирганидан кейин санкциялар доирасида мамлакат авиакомпанияларига тегишли самолётларга хизмат кўрсатиш ва уларга эҳтиёт қисмлар сотиш тақиқланган.