Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Адвокатларни электрон тизим орқали танлаш тартиби жорий этилмоқда

Адвокатларни электрон тизим орқали танлаш тартиби жорий этилмоқда



Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Адолат” СДП фракциясининг йиғилишида “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада ошириш ва малакали юридик ёрдам олишга бўлган ҳуқуқлари кафолатларини кучайтиришга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда. “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниб, фуқароларга Конституцияда кафолатланган малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланиш имконияти яратилди.

Шунингдек, суд ишини юритишнинг барча босқичларида томонлар тортишуви принсипининг лозим даражада ишлашини ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилиб, адвокатларнинг профессионал фаолиятини бажариши учун зарур қонунчилик базаси яратилди.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳасининг мақсади жисмоний шахсларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва халқаро шартномалар билан кафолатланган ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ҳамда ҳимоя қилиш учун зарур бўлган барқарор ва ишончли давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тизимини яратиш, юридик ёрдам олиш ва одил судловга эришишда тенг имкониятлардан фойдаланишни таъминлашдан иборат.

Ушбу ҳужжатга кўра, давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиладиган ишлар рўйхатига фуқаролик ва маъмурий ишларни киритиш орқали фуқароларнинг бепул юридик ёрдам олиш имкониятлари кенгайтирилмоқда. Шунингдек, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни инсон омилисиз электрон тизим орқали тасодифий танлаш тартиби жорий этиляпти.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада ошириш ва малакали юридик ёрдам олишга бўлган кафолатларини кучайтиришга, шунингдек, мамлакатнинг тегишли халқаро рейтинглар, шу жумладан Ҳуқуқ устуворлиги (Rule of low) индексидаги ўрнини яхшилашга хизмат қилади.

Йиғилиш давомида депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда кўтарилган саволларга қонун ташаббускорлари ва соҳа-мутахассисларидан атрофлича жавоблар олинди.

Фракция аъзолари қонун лойиҳасининг ниҳоятда долзарблиги, айни чоғда жуда зарурлигини, айниқса, ҳужжатда акс этаётган янгиликлар “Адолат” СДП ғоя ва мақсадларига ҳамоҳанглигини эътиборга олиб, уни қўллаб-қувватладилар.

Киритилди: 19:29 18.09.2023. Ўқилди: 1054 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!