Бугун 21 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Адолат қарор топди: 136 млн сўмга яқин иш ҳақлари тўлаб берилди

Адолат қарор топди: 136 млн сўмга яқин иш ҳақлари тўлаб берилди

Кува туманида яшовчи Д.А. учун 2025 йил баҳори ҳақиқий кураш майдонига айланди. Тиббиёт бирлашмаси билан келиб чиққан низо унинг саломатлигига путур етказгани учунгина эмас, балки катта миқдордаги маблағни ундириш учун суд эшикларини қоқишга мажбур қилганди. Ва ниҳоят, 18 март куни Фарғона вилоят суди унинг фойдасига 135 433 630 сўм компенсация ундириш ҳақида қарор чиқарди. Аммо бу ғалабанинг фақат ярми эди. Қарорнинг ижро этилиши-чи? Ахир, қоғоздаги рақамлар Д.А.нинг ҳаётини ўзгартира олмасди.

Бюронинг Кува туман бўлимига 20 март куни етиб келган ижро ҳужжати ходимларнинг зиммасига катта масъулият юклади. Ҳар бир дақиқа Д.А. учун қимматга тушарди. Шу боис, тезкорлик билан қарздорнинг мол-мулкларига тақиқ қўйилди, ҳисоб рақамларига эса банд солинди. Туман Ғазначилиги билан ҳамкорликда маблағларни ундириш механизми ишга туширилди.

Натижа узоқ куттирмади. 7 апрель куни қарздорнинг ҳисоб рақамидан тўлиқ 136 миллион сўмга яқин иш ҳақлари ундирилди ва Д.А.нинг пластик картасига ўтказиб берилди. Бу хабар Д.А.га ҳақиқий баҳор совғаси бўлди! Унинг юзида табассум, кўзларида эса умид учқунлари пайдо бўлди.

Киритилди: 15:03 15.04.2025. Ўқилди: 422 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!