Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Аччиқ таомларнинг фойдали ва зарарли жиҳатлари ҳақида биласизми?

A A A
Аччиқ таомларнинг фойдали ва зарарли жиҳатлари ҳақида биласизми?

Шифокорнинг таъкидлашича, аччиқ таомларда ҳам организм учун фойдали хусусиятлар бор, бироқ уларни кўп истеъмол қилишда эҳтиёт бўлиш керак.
Қалампирли аччиқ таомларнинг организм учун зарарли ва фойдали жиҳатлари ҳақида врач-диетолог, гастроэнтеролог Маргарита Арзуманян Sputnik радио сида сўзлаб берди.
“Аччиқ таомларнинг саратон ва яллиғланиш касалликларига қарши хусусиятларини исботловчи тадқиқотлар бор. Аччиқ овқат вазнни меъёрлаштиришда, ёмон холестерин миқдорини камайтиришда ва қон босимини туширишда ёрдам беради. Бироқ, Хитойда 4,5 минг иштирокчи қатнашган тиббий тадқиқот шуни кўрсатганки, ҳар куни 50 гр аччиқ қалампир, умуман аччиқ овқат истеъмол қилиш когнитив қобилиятларнинг бузилишига олиб келиши мумкин. Яъни аччиқ таомларни мунтазам истеъмол қилиш фикрлаш, тушиниш, тафаккур қилиш каби қобилиятлар пасайишига ва хотиранинг бузилишига сабаб бўлади”, дейди шифокор.
Аччиқ овқат танани қизитади. Шифокорлар қалампирни шамоллашда даволовчи восита сифатида тавсия қилмайди. Чунки, қалампир юқори нафас йўлларини безовта қилади ва йўтални келтириб чиқаради.
Ошқозон-ичак касалликларида аччиқ овқатлар қатъиян мумкин эмас. Аччиқ таом истеъмол қилиш ошқозон ёки ўн икки бармоқли ичак ярасини келтириб чиқармайди, бироқ организмдаги мавжуд касалликларни қўзғатиб юбориши мумкин.

Киритилди: 09:54 08.02.2022. Ўқилди: 3464 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!