Бугун 25 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Абхазияда йўл-транспорт ҳодисасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Абхазияда йўл-транспорт ҳодисасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Яна бир ўзбекистонлик фуқаро шифохонага ётқизилган.

Абхазиянинг Очамчира туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди, яна бир киши шифохонага ётқизилди.

Республика Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл инспекциясига таяниб маълум қилинишича, ҳодиса Кйндйг қишлоғи яқинида содир бўлган. Сухум томон йўл олган Chrysler автомобили бошқарувни йўқотиб, катта тезлик билан дарахтга урилган. Автомобилда тўрт киши бўлган ва барча жабрланувчилар Ўзбекистон фуқаролари экани аниқланган.

Ҳодиса юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:22 24.11.2025. Ўқилди: 346 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!