Бугун 18 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Абхазияда мухолифат вақтинчалик ҳукумат тузмоқчи

Абхазияда мухолифат вақтинчалик ҳукумат тузмоқчи

Агар Абхазия президенти Аслан Бжания 17 ноябрь, якшанба оқшомигача истеъфога чиқмаса, мухолифат муваққат ҳукумат тузишини эълон қилди. Бу ҳақда “Коммерсант” хабар берди.

Маълум қилинишича, мухолифат мазкур ҳолатда барча давлат хизматчиларини хизматга чақиради ва бошқарувни назоратига олади.

“Биз ҳамма нарсани шундай қолдира олмаймиз, чунки биз яшаши керак бўлган халқ ва давлат ҳақида ўйлаймиз. Бунинг учун давлат хизматчилари ўз иш ўринларини эгаллаши ва ишлаши керак”, деди уруш фахрийларининг “Аруа” жамоат ташкилоти раиси Темур Гулиа.

Мухолифат бош вазир ўринбосари ва молия вазири Владимир Делбани Абхазияда янги сайловлар ўтказилгунга қадар бош вазир ва президент вазифасини бажарувчи этиб тайинламоқчи. Шу билан бирга, Абхазиянинг барча Вазирлар маҳкамаси, шу жумладан, куч блоки истеъфога чиқарилади.

“Абхаз халқ ҳаракати” раиси Адгур Арзинба мухолифат учрашуви чоғида намойишчилар парламент атрофидаги деворни бузишни бошлагани ҳақида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Абхазияда ҳеч қачон “ўз уйини баланд девор билан ўраб олиш одати бўлмаган” ва уни “Абхазия учун бегона жисм” деб атаган.

“Бу ерда икки йил ёки бир ярим йил турган мана бу девор — ҳокимият ўз халқидан ажралишга қарор қилганининг рамзидир. Бу Аслан Бжания сиёсатининг рамзи бўлиб, у 2020 йилда унга ваколат ва қонунийликни берган ўз халқидан ёпиқ бўлган. У ўз тарафдорларига, сайловчиларига ва бутун абхаз халқига хиёнат қилди”, деди Арзинба.
Киритилди: Бугун 08:48. Ўқилди: 267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!