Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги матбуот хизмати маълум қилишича, абитуриент белгиланган тартибга кўра, имтиҳонга паспорт (ID карта) билан келиши лозим.
Шунингдек, абитуриентлар тест синовларига қуйидаги шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар билан киришлари мумкин:
Биометрик паспорт (яшил рангли);
ID-карта;
Хорижга чиқиш паспорти (қизил рангли);
Ҳайдовчилик гувоҳномаси янги шаклдагиси билан;
ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳнома (ҳарбийда ишламайдиганлар учун ўтмайди).
Юқоридагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида шахсни тасдиқловчи расмий ҳужжатлар ҳисобланади ва уларнинг исталган бири билан тест синовларида иштирок этиш мумкин. Фақат ҳужжат билан бирга абитуриент рухсатномаси ҳам олиниши керак.