Бугун 9 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов тўқнашувдан сўнг ўзгартирилган ўйинда «Манчестер Сити» «Ливерпуль» майдонида камбэк қилди

Абдуқодир Ҳусанов тўқнашувдан сўнг ўзгартирилган ўйинда «Манчестер Сити» «Ливерпуль» майдонида камбэк қилди

Англия Премьер-лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми 25-туридан ўрин олган «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Ҳакамнинг финал ҳуштаги янграганда, таблода «шаҳарликлар»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилди.

Ўйиннинг 74-дақиқасида Доминик Собослаи ҳисобни очиб, мерсисайдликларни олдинга олиб чиқди. Бироқ 84-дақиқада Бернарду Силва жавоб тўпини киритиб, мувозанатни тиклади. Учрашувга қўшиб берилган 90+3-дақиқада эса Эрлинг Холанд пенальтини аниқ амалга ошириб, меҳмонларга муҳим ғалабани тақдим этди.

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиб, 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг Рубен Диашга алмаштирилди.

Ушбу ўйиндан сўнг мерсисайдликлар 39 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. «Манчестер Сити» эса 50 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 2-поғонасида жойлашган.

Кейинги турда «Ливерпуль» сафарда «Сандерленд» билан баҳс олиб боради (11 февраль), «Манчестер Сити» эса ўз уйида «Фулхэм»ни қабул қилади (11 февраль).

Ливерпуль - Манчестер Сити - 1:2

Голлар: Собослаи, 74 (1:0). Бернарду Силва, 84 (1:1). Холанд, 90 - пенальтидан (1:2)

Ливерпуль: Алиссон, ван Дейк, Конате, Керкез (Кьеза, 90), Собослаи, Макаллистер, Гравенберх, Вирц, Гакпо (Джонс, 85), Салоҳ, Экитике

Манчестер Сити: Доннарумма, Гехи, Абдуқодир Ҳусанов (Рубен Диаш, 61), Аит Нури, Матеус Нунес, Родри, О`Райли, Бернарду Силва, Мармуш (Шерки, 61), Семеньо (Аке, 90), Холанд

Огоҳлантиришлар: ван Дейк, 47. Алиссон, 90 - Мармуш, 42. Гехи, 69. Бернарду Силва, 90. Холанд, 90

Четлатиш: Собослаи, 90

Киритилди: 23:49 08.02.2026. Ўқилди: 326 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!