Бугун 10 ноябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов қайдномага киритилмаган ўйинда «Манчестер Сити» «Ливерпуль»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (ВИДЕО)

Абдуқодир Ҳусанов қайдномага киритилмаган ўйинда «Манчестер Сити» «Ливерпуль»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (ВИДЕО)

Хосеп Гвардиола бошқарувидаги "Манчестер Сити" Англия Премьер-лигасининг 11-турида Арне Слотнинг "Ливерпуль" жамоаси билан куч синашиб, 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Илк гол учрашувнинг 29-дақиқасида Эрлинг Холанд томонидан киритилди. Норвегиялик форвард ўйиннинг илк дақиқаларида пенальтидан ҳам фойдалана олмаган эди. Биринчи бўлим якунланаётган пайтда Нико Гонсалез фарқни 2 тага етказиб қўйди. Шунингдек, иккинчи бўлимнинг 63-дақиқасида Доку супер гол уриб, жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.

Маълумот ўрнида, "шаҳарликлар" ушбу ғалаба орқали очколар сонини 22 тага етказиб олиб, 2-ўринга кўтарилди ва "Арсенал" билан фарқни 4 тагача қисқартирди. Мерсисайдликлар эса 8-ўрингача тушиб кетди. Жамоа ҳисобида 18 очко мавжуд.

АПЛ. 11-тур

9 ноябрь, якшанба, 21:30, «Etihad Stadium»

Манчестер Сити - Ливерпуль - 3:0

Голлар: Э. Холанд - 29 (1:0), Н. Гонсалес - 45 (2:0), Жереми Доку - 63 (3:0).

Киритилди: Бугун 04:24. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!