Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати нимчорак финалида катта сенсация юз берди. "Манчестер Сити" кутилмаганда "Ал-Ҳилол"га ютқазиб қўйди - 3:4.
Асосий ватқда жамоалар иккитадан гол алмашди. Бернарду Силва ва Эрлинг Холанд "шаҳарликлар" сафида, Маркос Леонардо ва Малком эса риёдликлардан гол урди.
Қўшимча таймларда Фоден "Сити"нинг учинчи голини киритган бўлса, Кулибали ва Леонардонинг голлари Саудия грандини кейинги босқичига олиб чиқди.
Абдуқодир Ҳусанов ўйинда захирада қолдирилди.
Чорак финалда "Ал-Ҳилол" "Флуминенсе" билан ўйнайди.