Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов Forbes рейтингига киритилди

Абдуқодир Ҳусанов Forbes рейтингига киритилди

Дунёга машҳур Forbes Sport журнали 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этаётган 48 мамлакат футболчилари орасида энг юқори даромадга эга ўйинчиларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Рейтингдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўрин олди.

Forbes Sport маълумотига кўра, рейтинг футболчиларнинг йиллик даромадлари асосида шакллантирилган бўлиб, унда маошлар, бонуслар, реклама шартномалари ва бошқа тижорий тушумлар ҳисобга олинган.

Абдуқодир Ҳусановнинг мазкур рейтингдан жой олиши унинг нафақат майдондаги муваффақиятлари, балки халқаро футбол бозоридаги қиймати ва тижорий жозибадорлиги ҳам ошиб бораётганини кўрсатади.

Киритилди: 17:02 27.06.2026. Ўқилди: 1710 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар