Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Абдуқодир Ҳусанов — АПЛдаги энг яхши тўп олиб қўювчи марказий ҳимоячи

Абдуқодир Ҳусанов — АПЛдаги энг яхши тўп олиб қўювчи марказий ҳимоячи

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўз позициясида Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида энг яхши кўрсаткичлардан бирини қайд этмоқда.

22 ёшли ўзбекистонлик марказий ҳимоячи ҳар ўйинга ўртача 1.12 та муваффақиятли тўпни олиб қўйиш (отбор) кўрсаткичи билан лигада пешқадам бўлиб турибди.

Бу борада кейинги ўринларни қуйидаги футболчилар эгаллаган:

- Кристоффер Аер («Брентфорд») — 0.96;
- Кристиан Ромеро («Тоттенхэм») — 0.94;
- Трево Чалоба («Челси») — 0.85;
- Маркос Сенеси («Борнмут») — 0.84.

Ҳусановнинг бу натижалари уни нафақат «Манчестер Сити», балки бутун Премьер-лигадаги энг ишончли ҳимоячилардан бирига айлантираётганини кўрсатмоқда.

Киритилди: Бугун 08:40. Ўқилди: 490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!