Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Абдулла Арипов Яшил иқлим жамғармаси ижрочи директори Мафальда Дуарте билан учрашув ўтказди

A A A
Абдулла Арипов Яшил иқлим жамғармаси ижрочи директори Мафальда Дуарте билан учрашув ўтказди

Бугун, 27 май куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Яшил иқлим жамғармаси ижрочи директори Мафальда Дуарте билан учрашув ўтказди.

Мафальда Дуарте Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мамлакатимиздаги барча соҳалар барқарор ривожланаётганини эътироф этди.

Шу билан бирга, Яшил иқлим жамғармаси ижрочи директори “яшил” молиялаштиришни ривожлантириш, иқлимга мослашиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ислоҳотларни қамраб олувчи “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган муайян мақсадлар бошқа давлатлар учун ҳам аҳамиятга молик эканини билдириб, мамлакатимизда иқлим ўзгариши таҳдидларининг хавф-хатарлари тўғри талқин қилинаётгани ва илмий тадқиқотлар асосида тегишли зарур чоралар кўрилаётганини юқори баҳолади.

Учрашувда иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатишга қаратилган қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Шунингдек, мамлакатимизда Яшил иқлим жамғармасининг минтақавий ваколатхонасини очиш, Жамғарма билан биргаликда инновацион кўкаламзорлаштириш ва ерларни барқарор бошқариш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда Оролбўйида ижтимоий-экологик вазиятни яхшилаш, жамғарманинг молиявий ресурсларидан унумли фойдаланиш, “Green” университети билан қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш сингари масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Киритилди: 21:12 27.05.2025. Ўқилди: 477 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!