Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Абдулғани Бародар дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхатига киритилди

A A A
Абдулғани Бародар дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхатига киритилди

Таъкидланишича, журнал 100 нафар нуфузли одамни тоифаларга ажратган. Мазкур тоифалар «титанлар», «инноваторлар», «рассомлар», «лидерлар», «ихтирочилар» ва «кумирлар»дан иборат. Қайд этилишича, бу йилги етакчилар қаторида Жаҳон савдо ташкилоти раҳбари Нгози Оконжо-Ивеала, Эрон президенти Иброҳим Раиси, Италия ва Исроил бош вазирлари Марио Драги ва Нафтали Беннет, АҚШнинг касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази раҳбари Рошель Валенски, Сальвадор президенти Найиб Букеле ва Афғонистон муваққат ҳукумати бош вазири ўринбосари Мулла Абдулғани Бародар бор.

Бундан ташқари, кетма-кет иккинчи йил ушбу рўйхатга Хитой раиси Си Цзиньпин, АҚШ президенти Жо Байден, АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, АҚШ вице-президенти Камала Харрис киритилган.

https://time.com/collection/100-most-influential-people-2021/

Киритилди: 21:09 15.09.2021. Ўқилди: 4386 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!