Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Аббосбек Файзуллаев: "Бу ҳақда гапиришни истамайман, вақти эмас"

Аббосбек Файзуллаев: "Бу ҳақда гапиришни истамайман, вақти эмас"

Москванинг ЦСКА клуби хавбеки Аббосбек Файзуллаев Истанбулнинг "Галатасарой" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди.

"Бу ҳақда гапиришни истамайман, вақти эмас. ЦСКА билан шартномам бор, бу ҳақда гапириш - клубга нисбатан ҳурматсизлик. ЦСКАга эътибор қаратяпман," - дея ярим ҳимоячининг сўзларини келтиради "Матч ТВ" телеканали.

Россия Премьер-лигасининг 22-тури доирасида "ҳарбийлар" ўз майдонида Махачқалъанинг "Динамо" клубини қабул қилди. Унда ЦСКА 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Киритилди: 10:13 30.03.2025. Ўқилди: 971 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!