Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

84 миллионлик "давлат божи" ундирилди

84 миллионлик "давлат божи" ундирилди

Қўқон туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан, Мажбурий ижро бюросининг Қўқон шаҳар бўлими иш юритувига йирик қарзни ундириш бўйича ижро ҳужжати келиб тушди. Бюро ходимлари, замонавий ижро тизимининг барча имкониятларидан фойдаланган ҳолда, дарҳол ишга киришдилар.

Қарздор жамиятнинг барча мулклари хатланди, банк ҳисоб рақамлари эса "музлатиб" қўйилди. Бундай кескин чоралар, албатта, жамият раҳбариятини жиддий ўйга солди. Мол-мулкдан айрилиш ва фаолиятнинг тўхтаб қолиш хавфи остида қолган АЖнинг раҳбари зудлик билан қарзни тўлиқ тўлашга қарор қилди.

Ниҳоят, 84 миллион 155 минг 144 сўм давлат божи тўлиқ ундирилиб, белгиланган тартибда давлат бюджетига йўналтирилди. Энг муҳими, бу маблағлар шунчаки ғазнага тушиб қолмади, балки мамлакатимизнинг энг муҳим ижтимоий дастурлари – "Темир дафтар", "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари" ва "Саховат ва кўмак" жамғармаларига ҳам тақсимланди. Бу эса, ундирилган ҳар бир сўмнинг аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига, ёшларга ва хотин-қизларга бевосита ёрдам сифатида етиб боришини англатади.

Киритилди: 09:38 10.06.2025. Ўқилди: 569 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!