Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

8 мартга қадар ҳар бир аёлга 2 доллардан пул берилади — Президент

8 мартга қадар ҳар бир аёлга 2 доллардан пул берилади — Президент

8 мартга қадар Туркманистонда Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг буйруғига биноан ҳар бир аёлга 2 доллардан берилади.

Бердимуҳаммедов ўз номидан 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Туркманистон аёлларига 60 манат (давлат курси бўйича 17,1 доллар ёки қора бозор курси бўйича 1,9 доллар) беришни буюрди. Бу ҳақда ТДҲ давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Пул совғаларини мулкчилик шаклидан қатъий назар муассаса ва ташкилотларда ишлайдиган, пенсия, нафақа ва стипендия оладиган аёллар ҳамда мактаб ўқувчилари ва болалар боғчаси тарбияланувчилари олади. Уй бекалари ва якка тартибдаги тадбиркорларга бу пул берилмайди.

Ўтган йили Туркманистон аёлларига 60 манатдан берилганди, ўшанда бу миқдор 3 долларга тенг эди.

Киритилди: 19:29 04.03.2021. Ўқилди: 11187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!