8 июл, шанба куни Франциянинг кўплаб шаҳарларида 6 мингга яқин одам полиция зўравонлигига қарши намойиш ўтказди.
Бу ҳақда Франция ички ишлар вазирлигига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, 8 июл куни Францияда жами 30 та намойиш бўлиб ўтган, уларнинг энг йириги полиция томонидан қамал қилинганига қарамай, Парижда бўлиб ўтган. Унда 2 мингга яқин киши қатнашди.
Марселдаги намойишда яна 750 киши, Нантда 640 киши иштирок этди.
Намойишлар Страсбург, Бордо, Ангулеме, Венисси ва республиканинг бошқа кўплаб ҳудудларида ҳам бўлиб ўтди.